“Пахтакор” – “Навбаҳор”. Кимда имконият қандай?

 

Суперлига 8-турида "Пахтакор" жамоаси "Навбаҳор" футболчиларига қарши баҳс олиб боради.

Олий лигада жамоалар барча мавсумларда иштирок этиб келишади ва ҳозирга қадар 52 учрашувда майдонга тушишган. Ўзаро ўйинлар бўйича устунлик яққол "Шерлар" тарафида. 34 баҳсда зафар қучган "Пахтакор" 6 бор рақиб билан дуранг ўйнаган ва 12 марта имкониятни бой берган. "Навбаҳор" дарвозасига 91 гол урилиб, 39 тўп ўтказиб юборилган.

Тошкентдаги учрашувларнинг 23тасида "Пахтакор" ғалаба қозониб, 2 дуранг ва 1 мағлубиятни қайд этган. “Пахтакор” ўз майдонида охирги 20 ўйиннинг ҳаммасида ютуққа эришган.

Ўзаро ўйинлар тарихида қайд этилган энг йирик натижа - 7:0 ҳисоби жамоаларнинг Тошкентда 2009 йил ўтган беллашувида кузатилган. Ўшанда "Пахтакор" меҳмонларни ўта йирик ҳисобда доғда қолдирган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!