"Пахтакор" – "Навбаҳор". Учрашув рақамлари ва маълумотлар

26 апрель,2017, 15:04 287

 

"Пахтакор" олий лиганинг 8-турида "Навбаҳор"га қарши Тошкентда майдонга тушади. Учрашув арафасида "Пахтакор" таркиб борасида муаммоларга дуч келган. Ҳошимов, Тожиев ва Лобанов дисквалификация сабабли, Болтабоев, Яхшибоев ва Соҳибов жароҳат туфайли майдонга тушишмайди.

Ҳозиргача жамоалар чемпионат доирасида 50 ўйинда тўқнаш келишган. Улардан 33тасида "Пахтакор", 11тасида "Навбаҳор" зафар қучган. 6 ўйинда эса дуранг қайд этилган. "Шерлар" 90 тўп киритган бўлса, рақиб 37 гол урган. Тошкентдаги беллашувларда 22 ғалаба, 2 дуранг ва 1 мағлубият кузатилган. Ўз майдонимизда ўтган охирги 19 учрашувда жамоамиз кетма-кет муваффақиятга эришган.

Учрашувни Зокир Қодиров бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Қодиров "Пахтакор" иштирокидаги 7 ўйинда ишлаган. Уларда 5 ғалаба, биттадан дуранг ва мағлубият қайд этилган.

"ПАХТАКОР" - "НАВБАҲОР"

Ҳакамлар: Зокир Қодиров (Навоий), Обид Жумаев (Навоий), Руслан Самандаров (Навоий), Комил Расулов (Қарши).

Назоратчи: Хушвақт Мухторов (Самарқанд).

ПФЛ вакили: Фарҳод Магометов.

Ёшлар таркиблари учрашуви 27 апрель, пайшанба куни Қибрайдаги стадионда 17:00да бошланади. Асосий жамоалар ўйини 28 апрель, жума куни "Пахтакор" стадионида 18:30да старт олади.