“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувида дамас автомобили соҳибига айланинг!

 

"Пахтакор" ва "Навбаҳор" ўртасида бугун бўлиб ўтадиган учрашувда мухлислар автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Бу ҳақда “Пахтакор” расмий сайти хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, клуб ишқибозлар учун мўлжалланган ажойиб акциясини давом эттиради. Бугун олий лиганинг 8-турида “шерлар” "Навбаҳор"ни қабул қилишади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 18:30да бошланади.

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!