“Пахтакор” – “Сўғдиёна”. Учрашув рақамлари ва маълумотлар

24 май,2017, 10:30 236

“Пахтакор” – “Сўғдиёна”. Учрашув рақамлари ва маълумотлар

 

“Пахтакор” жамоаси 26 май куни Олий лига 12-турида "Сўғдиёна"ни қабул қилади.

Чемпионатда сўнгги 4 учрашувда мағлубиятга учрамаган "Пахтакор" турнир жадвалидаги ҳолатини яхшилаш учун қолган беллашувларда зафар қучишга интилиши лозим.

Терма жамоа ўйини билан боғлиқ танаффусдан аввал олий лигадаги охирги рақиб жиззахликлар ҳисобланади. "Сўғдиёна" олий лиганинг сўнгги турида "Шўртан"дан устун келганини эслатиб ўтиш жоиз.

Олий лига тарихида жамоалар 42 ўйинда куч синашишган. "Шерлар" 34 беллашувда зафар қучган бўлсалар, 4 тадан учрашув дуранг ва рақибнинг ғалабаси билан якунланган. Тошкентдаги 21 тўқнашувнинг 19тасида "Пахтакор" устун келган.

Жиззах клуби бир марта дуранг ва муваффақият билан ортга қайтган. Тошкентдаги охирги 17 беллашувда жамоамиз ғалабага эришган. Рақиб дарвозасига жами 111 тўп киритилиб, 35 гол ўтказиб юборилган.

Беллашувни Вадим Агишев бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. Жорий мавсум Агишев "Бухоро"га қарши ўйинни бошқариб борган ва ўшанда "Пахтакор" муваффақият қозонганди.

"ПАХТАКОР" - "СЎҒДИЁНА"

Ҳакамлар: Вадим Агишев (Тошкент), Ҳусниддин Шодмонов (Бухоро), Александр Буров (Бухоро), Равшан Абдувоҳидов (Қарши).

Назоратчи: Иброҳим Шарипов (Бухоро).

ПФЛ вакили: Григорий Ртвеладзе.

Ёшлар таркиблари ўйини 25 май, пайшанба куни 17:30да Қибрайдаги стадионда бошланади. Асосий жамоалар тўқнашуви 26 май, жума куни "Пахтакор" стадионида 19:00да старт олади.