“Пахтакор” - “Насаф”. Превью

19 июнь куни олий лига 14-тур доирасидаги “Пахтакор” – “Насаф” учрашуви бўлади. Бу йилги кубок баҳсларининг ҳар иккала учрашувида ҳам  “шерлар”ни таслим қилган “аждарлар” энди учинчи марта курашга киришади.

Бу сафар мазкур жамоалар чемпионат баҳсида ўзаро куч синашади. Ҳар иккала жамоа ишқибозлари келаётган душанба куни шубҳасиз қизиқарли учрашувга гувоҳ бўлишади. “Пахтакор” ва “Насаф” энди ўзаро 41-учрашувда майдонга тушадилар.

Ўзаро учрашувларга оид фактлар

Мазкур жамоаларнинг ўзаро учрашувлари тарихига назар ташлайдиган бўлсак, шу пайтгача улар 40 марта ўзаро куч синашганлар. Шулардан 22тасида “шерлар” ғолиб бўлишган, 10та учрашувда ғолиб аниқланмаган. Қолган 8 учрашувда “аждарлар” ғалаба нашидасини суришган. 

Тўплар нисбати эса 57-31ни ташкил қилмоқда. Устунлик “Пахтакор” томонида. Жамоалар ўзаро учрашувларда бир хил, яъни 4:0 - йирик ҳисобдаги ғалабаларини нишонлашган.

Тошкентда ўтказилган учрашувлар

Ушбу жамоалар Тошкентда 20 марта чемпионат учрашувларида туқнаш келишган. Шуларнинг 16тасида “Пахтакор жамоаси ғалаба қозонган, “Насаф” эса 1 марта, 2001 йили ғалабага эришган, қолган 3 учрашувда муроса кўчаси танланган. “Пахтакор” сўнгги бор ўз майдонида “Насаф”ни 2015 йили  мағлуб этган.

Қуйида бўлажак  учрашув расмийлари билан танишинг

ЎзПФЛ 14-тур

“Пахтакор” (Тошкент) – “Насаф” (Қарши)

19.06.2017. “Пахтакор” марказий стадиони. 19:00да

Бош ҳакам: Валентин Коваленко (Тошкент)

Қанот ҳакамлари: Абдуҳамидулло Расулов, Жамшид Саидов (Тошкент)

Захира ҳаками: Александр Лупашко (Тошкент)

Назоратчи: Фарход Абдуллаев (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Ахрол Иноятов.

Учрашув бош ҳаками Валентин Коваленко бу йилги чемпионатда жамоамиз иштирокидаги  ўйинни бошқармаган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!