"Пахтакор" - "Хотира қанотлари" турнири ғолиби!

2002 йилда таваллуд топган "Пахтакло" тарбияланувчилари "Пахтакор-79" хотирасига бағишланган турнирда ғолиб чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар  бермоқда.

Финалда "Янгиер"га қарши учрашувда иккинчи бўлимда киритилган ягона тўп ўйин тақдирини ҳал қилди. Шу тариқа, Дилшод Нуралиев шогирдлари "Хотира қанотлари" хотира турнири ғолибларига айланишди.

Учинчи ўрин "Пахтакор-2"дан 3:2 ҳисобида устун келган наманганлик ёш футболчиларга насиб этди. Мусобақанинг ёпилиш маросимида Биродар Абдураимов, Тўлаган Исоқов, Николай Любарцев, Виталий Капустянский ва Наримон Жалолов каби футболимиз фахрийлари ҳамда клуб бош директори Дмитрий Адисман иштирок этишди. Улар "Пахтакор-79" ҳақида фикрлар билдириб, ёш ўйинчиларга келажакда омад тилашди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!