"Пахтакор-2009" Сочида иккинчи ўринни эгаллади

Валентин Бубукин хотирасига бағишланган мусобақада "Пахтакор"нинг 2009 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари финалда имкониятни бой беришди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Гуруҳнинг 3-турида "Жемчужина"ни Жамшид Орзиқулов, Бекзод Қобулниёзов ва рақибнинг автоголи эвазига 3:2 ҳисобида мағлубиятга учратган Сарвар Отабоев шогирдлари 4-турда Сухумининг "Нарт" жамоаси дарвозасига жавобсиз 4 та тўп киритишди. Голларга Бекзод Қобулниёзов, Абдуқодир Абдувосиқов, Исфандиёр Исмоилов муаллифлик қилишди. Яна бир голни рақиб ўйинчиси ўз дарвозасига киритди.

Финалда эса Сочининг болалар футболи маркази тарбияланувчиларига қарши беллашувда ҳисоб очилмади. Пенальтилар сериясида омад мезбонларга кулиб боқди. Шундай қилиб, "Пахтакор-2009" Сочидаги мусобақада кумуш медалларга эга чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!