"Пахтакор" 23 июнь куни янги бош мураббий ва черногориялик футболчини таништиради

21 июнь, 18:33 563

 

23 июнь, жума куни "Пахтакор" футбол клуби барча ОАВ вакилларини матбуот анжумани ўтказади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Матбуот анжуманида жамоага таклиф этилган янги бош мураббийи грузиялик Шота Арвеладзе ва Черногория терма жамоаси футболчиси Марко Симич таништирилади. Тадбирда "Пахтакор" футбол клуби раҳбарияти ҳам иштирок этади.

23 июнь куни "Пахтакор" стадиони анжуманлар залида соат 19:00да бошланади. 

“Пахтакор” шу кунларда янги бош мураббийни таништиради

Шота Арвеладзе кеча “Пахтакор” – “Насаф” ёшлари учрашувини кузатди (Фото)