“Пахтакор” Анталияда 4 та назорат учрашуви ўтказади

 

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси БААнинг Шаржа амирлигида ўтган йиғинини якунлади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

30 январь куни кечки пайт жамоа аъзолари Тошкентга қайтиб келди. Эртадан футболчилар Тошкентда машғулотларга қайтишади.

4 февраль куни "Навбаҳор"га қарши назорат учрашуви ўтказилиши мўлжалланган. 5-19 февраль кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида навбатдаги хориж йиғини ташкил этилади. 

У ерда 4та назорат беллашувида майдонга тушиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!