“Пахтакор” Биринчи лига жамоаси билан дуранг ўйнади

16 июль, 22:45 360

“Пахтакор” Биринчи лига жамоаси билан дуранг ўйнади

"Пахтакор" иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида яна бир назорат учрашуви ўтказди.

"NBU-Осиё" билан майдонга тушган "шерлар" 20-дақиқада Канюкнинг жарима зарбасини аниқ бажариши эвазига ҳисобни очишди. Бўлим охиригача бир қатор қулай вазиятларда рақиб посбони маҳорат кўрсатди.

Танаффусдан кейин асосан ёшлардан иборат таркибга имкон берилди. 50-дақиқада меҳмонлар мувозанатни тиклашди. Беллашув якунига қадар "Пахтакор"га кўплаб қулай вазиятлардан фойдаланиш насиб этмади.

"Пахтакор" - "NBU-Осиё" - 1:1 (1:0)

Гол: Канюк 20.

"Пахтакор" (1-бўлим): Лобанов, Юсупов, Симич, Тожиев, Ҳошимов, Аҳмедов, Канюк, Безерра, Нуруллаев, Иброҳимов, Сергеев.

"Пахтакор" (2-бўлим): Суюнов, Йўлдошев, Эрмаматов, Аъзамов, Авилов, Юсупов (Искандеров, 60), Исматуллаев, Жўраев, Маҳмудҳожиев, Саъдиллаев, Ҳакимов.