"Пахтакор" ЎФФ кубоги соҳиби (фото)

  Пойтахтимизда 2001 йилда таваллуд топган болалар ўртасида Ўзбекистон футбол федерацияси кубоги учун мусобақалар бўлиб ўтди. Футбол ўйинида 8 та жамоа 2 гуруҳга бўлинган ҳолда куч синашди.

  Бугун мусобақанинг сўнгги куни эди. Финал беллашувида пойтахтнинг икки жамоаси: "Пахтакор" ҳамда "Бунёдкор" учрашди. Пахтакорчиларнинг 2-бўлимда киритган ягона тўпи, учрашув ғолибини аниқлаб берди.

  Учрашувдан сўнг, ғолиб ва совриндорлар тақдирланди, номинациялар эгаларига топширилди. Тақдирлаш маросимидан олинган фотолавҳаларга эътибор қаратинг:

"Пахтакор" жамоаси 1-ўрин

"Бунёдкор" 2-ўрин

"Машъал" 3-ўрин

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!