"Пахтакор" Шота Арвеладзе ва Марко Симични 23 июнда мухлисларга таништиради

22 июнь,2017, 13:04 683

 

23 июнь, жума куни "Пахтакор" футбол клуби янги бош мураббийи ва футболчиси билан таништирув маросимини ўтказади.

"Пахтакор" стадионида ўтказиладиган маросимда ишқибозлар Шота Арвеладзе ва Марко Симич билан танишиб олиш имконига эга бўлишади. Мухлислар учун алоҳида дастур мўлжалланган бўлиб, улар эътиборига концерт дастури ҳавола этилади. Арвеладзе ва Симич майдонга чиқиб, таништирув қисми тугагач, эсдалик совғалари тақдим этилади.

Ишқибозлар "Пахтакор" стадионига Ислом Каримов шоҳ кўчаси тарафдан кириб, 32-секторга жойлашишлари мумкин. Мухлислар учун тадбир 18:30да бошланади.