“Пахтакор”: Сочида биринчи, Олма-Отада учинчи бўлдик

3 апрель, 10:41 345

“Пахтакор”: Сочида биринчи, Олма-Отада учинчи бўлдик

 

“Пахтакор” футбол клуби академияси жамоалари икки халқаро турнир совриндорларига айланишди.

Дилшод Нуралиев бошчилик қилаётган 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилар Россиянинг Сочи шаҳрида Валентин Бубукин хотирасига бағишланган мусобақада ғолиб чиқишди. Ёш футболчилар турнирда қуйидаги рақибларга тўқнаш келишди:

"Пахтакор" - БЎСМ Химки-1 - 2:0

"Пахтакор" - "Металлург" Липецк - 2:1

"Пахтакор" - БЎСМ Альматевск - 1:0

"Пахтакор" - Виктор Понедельник академияси - 2:0

"Пахтакор" - "Зоркий-1" Красногорск - 2:0

Шу тариқа ушбу ёш тоифаси яна бир мусобақада зафар қучди. Руслан Розиев турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилган бўлса, Шукрон Йўлдошев энг яхши дарвозабонга аталган совринни қабул қилиб олди. Мусобақа иштирокчилари Сочида ўтган Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўлишди.

Олма-Отада Дмитрий Ан мураббийлик қилаётган 2003 йил жамоаси учинчи поғонани қўлга киритди. Мусобақада тарбияланувчиларимиз қайд этган натижалар билан танишинг:

"Пахтакор" - "Дордой" - 0:0

"Пахтакор" - "Велвет" - 7:0

"Пахтакор" - "Қайрат" - 0:1

"Пахтакор" - "Зенит" - 1:4

"Пахтакор" - Душанбе академияси - 2:1

Ушбу мусобақада ярим ҳимоячи Аббос Файзуллаев энг яхши футболчи деб топилди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.