“Пахтакор” Тошкент дербисига тайёргарликни бошлади

15 май,2017, 08:52 272

“Пахтакор” Тошкент дербисига тайёргарликни бошлади

 

“Пахтакор” жамоаси Олий лиганинг 11-турида “Бунёдкор”га қарши ўтадиган беллашувга ҳозирлик кўришни бошлаб юборди.

Машқлар “Пахтакор” стадионида ўтказилди. Шанба куни ўтган тикланиш машғулотидан сўнг Тошкент дербисига тайёргарлик старт олди. “Шерлар” таркибида дисквалификация сабабли ўйнамайдиган футболчилар йўқ.

Яхшибоев индивидуал машқларга киришган бўлса, Болтабоев ва Соҳибов тикланиш жараёнини давом эттирмоқда. Навбатдаги кунлар давомида машғулотлар Қибрайдаги базада олиб борилади.