“Пахтакор” Тошкентда “Машъал” билан назорат учрашуви ўтказади

 

Терма жамоа билан боғлиқ танаффус сабабли “Пахтакор” жамоаси назорат беллашуви ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 24 август куни Тошкентда "Машъал" билан назорат ўйини ўтказиш режалаштирилган. Олти нафар пахтакорчи Ўзбекистон терма жамоаси йиғинига жалб этилгани туфайли машғулотлар уларсиз давом эттирилади.

Сентябрь ойи бошида эса "Обод" билан назорат учрашувида майдонга тушиш мўлжалланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!