“Пахтакор” U-15 Калугада ярим финалга чиқди

21 июнь, 09:57 129

“Пахтакор” U-15 Калугада ярим финалга чиқди

 

Айни кунларда Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор” U-15 жамоаси Kaluga Junior Cup мусобақасида иштирок этмоқда.

Гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказган “Пахтакор” тарбияланувчилари ярим финалга йўлланма олишди, дея хабар бермоқда “шерлар” матбуот хизмати.

Латвиянинг “Супер Нова” жамоаси билан 1-турда 1:1 ўйнаган ёш футболчилар кейинги турларда “Арсенал”ни 4:0, “Чертаново”ни 4:2 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳ пешқадамига айланишди.

Энди “Пахтакор” тарбияланувчилари бугун ярим финалда "Калуга"га қарши ўйинда майдонга тушади.