"Пахтакор" албан клубини мағлуб этди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Пахтакор” клубу бугун Албаниянинг “Партизани” клубига қарши назорат баҳси ўтказди.

Учрашув аввалида Асани тўп киритиб, албанияликларни ҳисобда олдинга олиб чиққан эди. 17-дақиқада Безерра пенальтидан тўп киритиб, мувозанатни тиклади.

34-дақиқада Азим Аҳмедов, 46-дақиқада эса Ҳакимов рақиб дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқди ва “шерлар” ушбу ўйинни 3:1 ҳисобида ўз фойдаларига ҳал этишди.

Назорат ўйини

“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Партизани” (Албания) 3:1

Голлар: Безерра 17-пен, Аҳмедов 34, Ҳакимов 46 - Асани 10.

"Пахтакор": Лобанов, Козак (Андреев, 68), Симич (Тожиев, 68), Аъзамов (Исматуллаев, 68), Шораҳмедов (Cайфиев, 68), Раҳматуллаев (Синдаров, 68), Аҳмедов (Аҳмадов, 68), Машарипов (Иброҳимов, 68), Искандеров (Канюк, 68), Абдураҳимов (Ғанихонов, 68), Безерра (Ҳакимов, 46).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!