"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди

26 апрель,2017, 12:19 638

 

"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди.

Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди. Клуб президенти, Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов томонидан клуб раҳбариятида бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. "Пахтакор" футбол клуби вице-президенти этиб Ўзбекистон дзюдо федерацияси вице-президенти Шодиев Бобур Кабулович тайинланди.

Клуб бош директори лавозимига Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси вице-президенти Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович тайинланди.