"Пахтакор" футбол клубининг президенти ўзгарди

 

"Пахтакор" футбол клуби раҳбариятида ўзгаришлар рўй берди. Бугун "Пахтакор" футбол клубида раҳбарияти таркибида ўзгаришлар амалга оширилди, деб маълум қилмоқда "Пахтакор" матбуот хизмати. 

Клуб Вице-президенти сифатида фаолият олиб борган Шодиев Бобур Кабулович клуб Президенти этиб тайинланди. Клуб бош директори лавозимида ишлаб келган Аҳматджонов Умид Маҳаматджанович клуб вице-президенти лавозимини эгаллади. "Пахтакор" клуби бош директори этиб Адисман Дмитрий Александрович тайинланди.

Бунгача клуб Президенти сифатида фаолият юритган Тошкент шаҳар ҳокими Раҳмонбек Усмонов эндиликда "Пахтакор" клуби фахрий Президенти хисобланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!