"Пахтакор" футболчиси "Металлург"га ижарага берилди

"Пахтакор" ҳимоячиси Станислав Андреев фаолиятини "Металлург" жамоасида ижарада давом эттиради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

2007 йил "Тўпаланг"дан "Пахтакор" сафига қўшилган Андреев 12 йилдан буён "шерлар" шарафини ҳимоя қилаётганди. Бу вақт давомида у чемпионатларда "Пахтакор" учун 210 учрашувда майдонга тушиб, 25 гол муаллифига айланган. Уч марта Ўзбекистон чемпиони ва икки бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби. Оғир жароҳат сабабли деярли бир йилни ўтказиб юборишга мажбур бўлган Стас энди Бекобод клубида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлишга уриниб кўради. У йил охиригача "Металлург"да ўйнайди.

Андреевдан ташқари Сарвар Солиев "Навбаҳор"га, Бекзод Ғанижонов "Қизилқум"га, Иброҳим Йўлдошев, Роман Жўраев ва Камрон Саидазимов "Металлург" жамоаларига йил охирига қадар ижарага берилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!