“Пахтакор” македон грандини мағлуб этди

Янги мавсумга Туркияда тайёргарлик кўраётган Тошкентнинг “Пахтакор” клуби бугун Македониянинг “Вардар” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказди.

“Шерлар” Македониянинг 10 карра чемпионларини 2:0 ҳисобида мағлуб этишди. Голларга Иброҳимов ва Канюклар муаллифлик қилишди.

Назорат учрашув

“Пахтакор” (Ўзбекистон) – “Вардар” (Македония) 2:0

Голлар: Иброҳимов (73), Канюк (80)

“Пахтакор”: Лобанов (Суюнов 46), Козак (Сайфиев 46), Симич, Аъзамов (Тожиев 83), Шораҳмедов, Раҳматуллаев (Канюк 77), Аҳмедов (Исматуллаев 65), Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов (Иброҳимов 65), Ҳакимов (Ғанихонов 77).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!