"Пахтакор" машғулотларга қайтди

5 июнь, 15:08 188

 

"Пахтакор" жамоаси биринчи давранинг охирги ўйинларига тайёргарлик кўриш жараёнини шанба куни бошлаб юборди.

"Олмалиқ", "Насаф" ва "Обод"га қарши 9 кун ичида ўтказиладиган беллашувлардан кейин "Пахтакор" учун мавсумнинг биринчи қисми якунланади. Ушбу учрашувларда ижобий натижага эришиш учун жамоа бор кучини ишга солади.

Машғулотлар Қибрайда олиб борилади. Жасур Абдураимов қўл остида терма жамоага чақирилган футболчилардан бошқалар машғулотларда қатнашишмоқда.