"Пахтакор" назорат ўйинида ғалаба қозонди

Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Туркиядаги ўқув-машғулот йиғинини давом эттирмоқда. Бугун “шерлар” Туркия Иккинчи лигасида иштирок этадиган “Амедспор” клубига қарши назорат учрашувини ўтказишди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Акмал Шораҳмедов ҳисобни очди. 12-дақиқада эса Александр Лобанов пенальтини бартараф этди.

Эътиборлиси, ўйин тугашига 4 дақиқа қолганида Ҳакимов тўп киритиб, ҳисобни 2:0 кўринишга олиб келди.

Назорат ўйини

“Пахтакор” – “Амедлиспор” (Туркия) 2:0

Голлар: Шораҳмедов (4), Ҳакимов (86)

“Пахтакор”: Лобанов, Сайфиев, Симич, Аъзамов, Шораҳмедов, Аҳмедов, Раҳматуллаев, Машарипов, Искандеров, Абдураҳимов, Безерра

Заҳирадан майдонга тушганлар: Суюнов, Андреев, Козак, Исматуллаев, Иброҳимов, Синдаров, Ғанихонов, Ҳакимов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!