“Пахтакор” ўртоқлик ўйинида “Краснодар”га мағлуб бўлди
Бир неча дақиқа олдин "Пахтакор" ва "Краснодар" жамоалари ўртасида назорат ўйини бўлиб ўтди. Абу Дабидаги "Нью-Йорк Университети" стадионида ўтказилган беллашувда “шерлар” 2:0 ҳисобида мағлуб бўлишди.

“Пахтакор” – “Краснодар” 0:2
Голлар: Окриашвили 50, Жигулёв 55
"Пахтакор": Лобанов, Андреев, Тожиев, Булят, Ҳошимов, А.Аҳмедов, Соҳибов, Машарипов, Искандеров, Каримов, Сергеев
"Краснодар": Крицюк, Рамирес, Гранквист, Налдо, Калешин, Газицкий, Перейра, Жигулёв, Вандерсон, Смолов, Ари


Фикрлар