"Пахтакор" ўз майдонида "Қўқон-1912"га ҳеч қандай имкон қолдирмади

Шота Арвеладзе мураббийлиги остида ҳаракат қилаётган "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида "Қўқон-1912" клубини қабул қилди.

Ўйин бошиданоқ ҳужумга отланган меҳмонлар 6 дақиқадаёқ ҳисобни очишга муваффақ бўлишди. Бироқ Филип Раевас томонидан киритилган ушбу гол ҳисобга олинмади. Оффсайд!

19 дақиқада чап қанотдан рақиб жарима майдонига ёриб кирган Тиаго Безерра Мурод Холмуҳаммедовни чиройли ҳаракатлари билан ортда қолдирди ва дарвоза томон зарба берди. Тўп дарвоза тўсинига теккан ҳолда, Сухроб Нурулоевга бориб тушди. Вазиятдан унумли фойдаланган футболчи “шерлар“ни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошларида "Пахтакор” вакиллари бурчак тўпи ишлаб олди. Жамшид Искандеров томонидан жарима майдончасига узатилган тўпга Тиаго Безерра бош билан зарба берди ва ҳисобдаги устунликни мустаҳкамлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!