2165

Португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш "Пахтакор" футболчисига айланди. У билан икки йиллик шартнома имзоланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Айтиш лозимки, 26 ёшли ҳужумчи Португалиянинг "Боавишта" клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида «Ницца» (Франция), «Сент-Миррен» (Шотландия), «АПОЭЛ» (Кипр), «Вериа» (Греция), «Анортосис» (Кипр), «Аль-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) ва «Хартс» (Шотландия) клублари сафида ўйнаган. Ушбу жамоалар сафида у фақат юқори дивизионда иштирок этган. Гонсалвеш 186 учрашувда 54 гол муаллифига айланган.

2013 йил "Сент-Миррен" билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилнинг ўзида АПОЭЛ билан Кипр Суперкубоги соҳибига айланган.

Sports.uz 2018