“Пахтакор” шу кунларда янги бош мураббийни таништиради

 

Сўнгги пайтларда Тошкентнинг “Пахтакор” клубига янги мураббий тайинланиши борасида хабарлар тарқалганди. Охирги уч ойда икки марта мураббий алмаштирган “шерлар”га энди ўз вақтида Грузиянинг ёрқин юлдзи бўлган Шота Арвеладзе устозлик қилиши кутилмоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, Грузия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси яқин кунларда “Пахтакор”да иш бошлайди. Айни пайтда Шота Арвеладзе Ўзбекистонда ишлаш учун руҳсат ҳужжатларини ҳал қилмоқда. У "Пахтакор"да Жасур Абдураимов ўрнини эгаллаши мумкин. Аммо клуб матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқламади. 

Шунингдек, тошкентликлар шу кунларда 44 ёшлик мураббий билан шартнома имзолашлари тахмин қилинмоқда.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!