"Пахтакор" турк клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

Бугун Тошкентнинг “Пахтакор” клуби Белек (Туркия)даги йиғини доирасида Туркия учинчи лигаси иштирокчиси бўлган “Тургутлуспор” клубига қарши назорат баҳсини ўтказди.

12-дақиқада Козак рақиб дарвозасини ишғол қилди. Кейинги дақиқада Безерранинг фаол ҳаракатидан сўнг Машарипов иккинчи тўп муаллифига айланди.

Иккинчи бўлимда таркибда ўзгаришлар юзага келди. Лобанов икки марта "Тургутлуспор" аъзоларининг пенальтидан тепган тўплари йўлига ғов бўлиб, маҳоратини намойиш қилди. 84-дақиқада Сайфиев ўйинда ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

Навбатдаги назорат беллашувини "Пахтакор" 11 январь куни Туркия иккинчи лигаси вакили "Шанлиурфаспор" жамоаси билан ўтказади.

Клуб матбуот хизмати эса “Тургутлуспор”га қарши баҳс видеошарҳини тақдим этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!