"Пахтакор" вице-президенти: Иккинчи даврада "Пахтакор" стадионида ўйнаймиз

 

"Пахтакор" вице-президенти Умид Аҳмаджонов матбуот анжуманида клуб фаолияти билан боғлиқ ҳолатларга тўхталиб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

 - Ёш ўйинчиларимизни бошқа клубларга бериб юборишимиз сабаби бизда етарли захира бор. Академиямиз яхши ишлаяпти. Панд еб қолмаймиз. Сидиқовнинг трансферига келсак, бошқа клублар билан дўстона алоқаларни йўлга қўйяпмиз. Шу сабабли уни қўйиб юбордик. Қолаверса, академия фаолиятини қайтадан кўриб чиқяпмиз.

Бош мураббийимиз жуда тажрибали. Унинг танлаган футболчилари кучли ва профессионал. Агар легионерлар мураббийни қониқтирмаса, бошқа футболчиларни оламиз.

Стадионимизда қурилиш ишлари бошланади. Бунга беш-олти ой вақт керак бўлади. Ҳозир Туркия, Голландия, Австриядаги стадионлар ўрганиб чиқилмоқда. "Пахтакор" иккинчи даврани ўз стадионида ўтказади, - дейди Умид Аҳмаджонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!