“Пахтакор” – “Машъал” учрашуви қайси стадионда ўтказилади?

 

"Пахтакор"нинг "Машъал" билан назорат беллашуви 24 август куни "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Манбанинг маълум қилишича, терма жамоа ўйинлари билан боғлиқ танаффусда ўйин амалиётига эга бўлиш мақсадида "шерлар" икки назорат учрашувида майдонга тушади. Биринчи беллашув 24 август, пайшанба куни 18:00да "Жар" стадионида "Машъал"га қарши бошланади. Сентябрь ойи бошида эса "Обод" билан ҳам ўйин ўтказиш мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!