“Пахтакор” – “Навбаҳор” учрашувини ким бошқаради?

 

Ўзбекистон Олий Лигаси 8-туридан ўрин олган учрашувларни бошқариб борадиган ҳакамлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра 28 апрель куни ўтказиладиган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасидаги ўйинни навоийлик ҳакам Зокир Қодиров бошқариб боради. Унга қанотларда навоийлик Обид Жумаев ва Руслан Самандаров ёрдам беришади.

Захирадаги ҳакам вазифасини қаршилик Қаҳрамон Расулов бажаради. Назоратчи ҳакамлик самарқандлик Хушвақт Мухторов Зиммасига юклатилган. Учрашувни ПФЛ вакили сифатида Фарҳод Магаметов кузатиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!