"Пахтакор"да европалик мураббийлар гуруҳи иш бошлади

24 июнь,2017, 00:41 2422

Бир неча соат аввал "Пахтакор" Шота Арвеладзени бош мураббий этиб тайинлагани хақида хабар берган эдик. 
“Пахтакор”да европалик мураббийлар гуруҳи иш бошлади

Бундан буён Шота Арвеладзега европалик мутахассислар гуруҳи ёрдам беради.

Клуб бош директори Дмитрий Адисман жамоа мураббийлар штабида Шота Арвеладзедан ташқари грузиялик Гоча Ткебучава ва Арчил Арвеладзе, голландиялик Питер Хюистра ва венгриялик Ласло Ямбор ҳам фаолият олиб боришини эълон қилди.