“Пахтакор”да ўтган сафар ўйналмаган “Дамас” автомобили “Локомотив” билан ўйинда ўйналади

20 апрель, 10:54 286

“Пахтакор”да ўтган сафар ўйналмаган “Дамас” автомобили “Локомотив” билан ўйинда ўйналади

 

"Пахтакор" ва "Локомотив" ўртасида 21 апрель куни ўтадиган учрашувда мухлислар автомобиль ютиб олиш имкониятига эга бўлишади. Беллашув "Пахтакор" стадионида 18:00да бошланади.

Мазкур учрашувда "Пахтакор" стадионига ташриф буюрадиган мухлисларни ажойиб совғалар кутмоқда. Мавсумий абонемент ва чипта сотиб олган ҳар бир ишқибоз "Омадли мухлис" совринли акциясида иштирок этиб, асосий совға сифатида "Дамас" автомобилини ютиб олиш имкониятига эга бўлади, деб хабар бермоқда "Пахтакор" матбуот хизмати. 

"Металлург" билан беллашувда сотилган чипталар ҳам ушбу акцияда қўшиб ўйналади. Чипталар 10 ва 20 минг сўмдан стадион кассаларида сотилмоқда.

Қайд этиш керакки, "Қизилқум"га қарши ўйинда "Дамас" ўйналиги керак эди, аммо клуб ўйин бошланишидан бир неча дақиқа аввал акцияни ўтказмаслик ҳақида эълон қилганди.