"Пахтакор"да ўйнаган дарвозабон ўлим билан олишмоқда
20 март, 14:23 | 597
 

 

1991-1992 йиллар давомида "Пахтакор" дарвозасини қўриқлаган тажрибали дарвозабон Юрий Перескоков ўлим билан олишмоқда.

Сўнгги пайтда "Уфа" жамоасида дарвозабонлар мураббийи бўлиб ишлаётган Юрий Перескоков Россия чемпионатида доирасида "Краснодар" жамоаси билан бўладиган учрашувга учиб кетаётган самолётда юрак хуружига учраган. Унинг юраги уч дақиқа урмай қолди.

Самолёт қўнгач, Юрий Перескоков реанимация қилинди, юраги ишлаб кетди бироқ унинг аҳволи оғирлигича қолмоқда.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002