"Пахтакор"ни йирик ҳисобда енган "Насаф" ОЧЛ йўлланмасини нақд қилди

19 ноябрь,2017, 15:50 1269

Ҳозиргина Қаршидаги “Марказий” стадионда маҳаллий “Насаф” клуби Олий лиганинг 29-турида “Пахтакор”ни йирик ҳисобда енгди.

Шиддатли кечган ўйин қаршилик футболчиларнинг 4:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Шу тариқа “Насаф” мусобақа жадвалидаги эгаллаб турган 2-ўрнини янада мустаҳкамлади ва келгуси мавсум Осиё Чемпионлар лигаси йўлланмасини нақд қилди.

14.00 “Насаф” (Қарши) – “Пахтакор” (Тошкент) 4:0

Голлар: Бобир Абдуҳолиқов(43), Драган Черан(60 пенальтидан, 90+1), Бахром Абдурахимов(77)

“Насаф”: 35.Санжар Қувватов, 2.Акмал Шораҳмедов (с), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одил Ҳамробеков, 18.Баҳром Абдураҳимов, 22.Игорь Голбан, 34.Фарруҳ Сайфиев, 45.Бобир Абдухолиқов, 69.Драган Черан, 77.Жасур Ҳасанов, 92.Умарбек Эшмуродов.

Захира: 1.Умиджон Эргашев, 4.Мақсуд Каримов, 10.Дилшод Раҳматуллаев, 15.Шахбоз Эркинов, 20.Ислом Кенжабоев, 27.Ислом Рашидхонов, 31.Сайдулло Раҳматов.

“Пахтакор”: 12.Александр Лобанов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 8.Шерзод Каримов, 10.Жамшид Искандаров, 11.Игорь Сергеев, 21.Камолиддин Тожиев (с), 29.Владимир Козак, 52.Гиди Конюк, 55.Марко Симич(70. Шерзод Аъзамов 77), 77. Тиаго Безерре, 80.Ростин Гриффитс.

Захира: 25.Элдорбек Суююнов, 7.Азимжон Ахмедов, 17.Суҳроб Нуриллаев, 22.Жасур Яхшибоев, 24.Даврон Ҳошимов, 70.Шерзод Аъзамов, 71.Забиҳилло Уринбоев.

Огоҳлантиришлар: Шорахмедов(27), Сими(27), Каримов(31)