“Пахтакор”нинг 10 футболчиси Суперлига клубларида ижарада ўйнайди

"Пахтакор"нинг 10 нафар футболчиси фаолиятини ижара асосида Суперлига клубларида давом эттиришади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Ижарага берилган ўйинчилар билан танишинг:

Ботирали Эргашев («Навбаҳор»)
Акбар Исматуллаев («Металлург»)
Сухроб Нуруллаев («Металлург»)
Аббос Отахонов («Металлург»)
Саиджамол Давлатжонов («Металлург»)
Жавоҳир Соҳибов («Металлург»)
Забихилло Ўринбоев («Металлург»)
Андрей Сидоров («Қизилқум»)
Ҳусниддин Ғофуров («Нефтчи»)
Бехруз Саъдиллаев («Навбаҳор»)

Исроиллик футболчи Гиди Канюк январь ойида Тель-Авивнинг “Маккаби” клубига ижарага берилганди.

9 нафар футболчи билан шартномалар узайтирилмаслигига келишиб олинди. Уларнинг номи қуйида келтирилган:

Ойбек Нурматов
Дилмурод Қодиров
Темур Толипов
Даврон Ҳошимов
Сарвар Сатторов
Шерзод Каримов
Жамшид Болтабоев
Иброҳим Абдуллаев

“Пахтакор” футбол клуби ушбу футболчиларнинг барчасига келаси фаолиятида омад тилаб қолади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!