“Пахтакор”нинг 4 футболчиси ЖЧ саралашига йўл олди, яна 2 нафари қўшилиши мумкин

 

Айни кунларда "Пахтакор" аъзолари терма жамоалари сафида халқаро ўйинларга ҳозирлик кўришмоқда.

Александр Лобанов, Жамшид Искандеров ва Игорь Сергеев Ўзбекистон термаси таркибида Хитойга жўнаб кетишди. Улар 31 август куни Хитойга қарши беллашувда майдонга тушишлари мумкин. 5 сентябрь куни Тошкентда Жанубий Корея билан ўйинда эса улар сафига Даврон Ҳошимов ва Владимир Козакнинг қўшилиш имконияти мавжуд.

Марко Симич эса Подгорицада Черногория терма жамоаси йиғинида қатнашмоқда. Черногория 1 ва 4 сентябрь кунлари Қозоғистон ҳамда Руминияга қарши жаҳон чемпионати саралаш учрашувларида ўйнайди.

Қуйида “Пахтакор” футболчилари иштирок этиши мумкин бўлган халқаро беллашувлар рўйхати билан танишинг:

31 август, 17:00
Хитой - Ўзбекистон

5 сентябрь
Ўзбекистон - Жанубий Корея

1 сентябрь, 21:00
Қозоғистон - Черногория

4 сентябрь, 23:45
Черногория - Руминия

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!