"Пахтакор"нинг ОЧЛдаги рақиби — "Ал Гарафа" ҳақида нималарни биласиз?

 

"Пахтакор" матбуот хизмати Осиё Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичидаги рақиби "Ал Гарафа" ҳақида маълумотларни тақдим этди.

"Ал-Гарафа" (2004 йилгача "Ал-Иттиҳод") – Қатарнинг Доха шарафини ҳимоя қилади. Жамоа 1979 йил ташкил этилган. Қатар юқори дивизиони - Юлдузлар лигаси иштирокчиси. Ҳозирги кунда клубни франциялик мутахассис Жан Фернадес бошқармоқда. У илгари "Марсель", "Лилль", "Наср", "Шабаб", "Ваҳда" каби клубларда ишлаган. Ушбу мавсум Фернандес "Ал-Хор"дан "Гарафа"га кўчиб ўтди.

Таркибда юлдуз ўйинчилардан Антонио Хименес (Чили) ва Владимир Вайсс (Словакия) бор. 33 ёшли Хименес фаолияти давомида «Интер», «Фиорентина», «Лацио», «Парма», «Вэст Хэм Юнайтед», «Ал-Аҳли», «Ал-Наср» каби клубларда тўп тепган. Ушбу йил "Гарафа"га "Араби"дан келиб қўшилди.

28 ёшли Вайсс «Манчестер Сити», «Рейнджерс», «Эспаньол», «Олимпиакос» сингари машҳур клубларда ўйнаган. "Гарафа"да 2016 йилдан бери ўйнаб келмоқда.

11 турдан кейин жамоа 11 очко билан 7-поғонани эгаллаб турибди. Сўнгги беш турда жамоа бир марта ғалаба қозониб, икки бор дуранг ўйнади. Уйдаги учрашувларда жорий мавсум 2 ғалаба, 4 дуранг ва 1 мағлубият кузатилди. 11 декабрь куни "Гарафа" Қатар чемпионати доирасида "Сайлия" меҳмони бўлади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!