“Пахтакор”нинг икки футболчиси Олий Лигада дебютини ўтказди

1 май, 17:54 287

“Пахтакор”нинг икки футболчиси Олий Лигада дебютини ўтказди

 

Олий Лига 8-турида “Навбаҳор”га қарши беллашувда “Пахтакор”нинг икки футболчиси Олий Лигада дебютини ўтказди.

Дарвозабон Шоҳрух Раимов ва ҳимоячи Хушнуд Авилов 28 апрель куни ўтказилган учрашувда илк бор Олий Лига ўйинида ҳаракат қилишди. Жорий мавсумда Жамшид Юсупов, Ҳожиакбар Алижонов, Иброҳим Ғанихонов ва Шоҳрух Маҳмудҳожиев ҳам олий лигада биринчи марта майдонга тушишди.

Ушбу ўйинчиларнинг барчаси академиямиз тарбияланувчиси эканини таъкидлаб ўтамиз. Ғанихонов 2000 йилда таваллуд топганлар орасида олий лигада ўйнаган биринчи футболчига айланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.