Пайет “Вест Хэм”дан кетгани сабабини ошкор қилди

10 март,2017, 20:50 585

Пайет “Вест Хэм”дан кетгани сабабини ошкор қилди

 

Франция терма жамоасининг моҳир ярим ҳимоячиси Димитри Пайет “Вест Хэм” жамоасини нега тарк этганини айтиб берди.

Бу футболчи кескин тарзда “Вест Хэм” жамоаси учун ўйнамаслигини маълум қилди ва катта тўполон эвазига “Марсель” клубига келиб қўшилганди.

- Мен учун “Вест Хэм” зерикарли жамоага айланиб қолди, - деди Димитри Пайет. – Улар тарғиб қилаётган ҳимоявий ўйин менга умуман ёқмасди. Биз “Халл Сити”ни 1:0 ҳисобида енгдик. Лекин уларнинг тўртта зарбаси устунга тегди. Бу учрашувнинг энг зўр ўйинчиси мана шу устун эди. Мен Руди Гарсиянинг ҳужумкор ўйинни тарғиб қилишини билганим учун ёзгача вақт йўқотмай, “Марсель”га келдим.

“Вест Хэм” таркибида 18 та учрашувда иккита гол урган Димитри Пайет “Марсель”да дастлабки олти учрашувда бир жуфт тўп киритди.

SPORTS.uz