Педро: Терма жамоага чақирув бу мен учун янги имконият

23 март, 09:42 388

Педро: Терма жамоага чақирув бу мен учун янги имконият

Лондоннинг “Челси” клуби футболчиси Педро Родригес Хулен Лопетеги Испания терма жамоасига бош мураббий бўлгандан буён биринчи марта мамлакат бош жамоасига чақирилди. Футболчи бу ҳақда ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу чақирув мен учун янги имконият. Лопетеги менга ишонч билдирган навбатдаги мураббий бўлди. Мен Испания терма жамоасига чақирилганимдан ҳурсандман. Менда яна эски танишларим билан кўришиш имконияти пайдо бўлди. Мен ўз устимда тўлиқ ишлашга ва асосий таркибдан жой олишга ҳаракат қиламан”, - дейди Педро.

Эслатиб ўтамиз, Испания терма жамоаси дастлаб 24 март куни Исроил билан ўйин ўтказса, 28 март куни Франция термасига қарши майдонга тушади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.