Пеле Россия – Янги Зеландия ўйинига ташриф буюрди

17 июнь,2017, 21:01 223

Пеле Россия – Янги Зеландия ўйинига ташриф буюрди

 

Уч карра Жаҳон чемпиони – Пеле айни дақиқаларда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги “Зенит-Арена” стадионида ўйинни томоша қилаётган экан. Буни ФИФА бош котиби Фатма Самуранинг твиттерга жойлаган суратидан билиш мумкин.

Айни вақтда учрашувда танаффус. Мезбонлар 32-дақиқада Денис Глушаков томонидан киритилган гол эвазига ҳисобда олдинда бормоқдалар.

SPORTS.uz эса бу ўйиндан матнли трансляцияни олиб бормоқда.