Пеллегрино Роналдуни менсимади

1 апрель,2017, 18:55 667

Пеллегрино Роналдуни менсимади

Хабарингиз бор эртага Испания чемпионатининг 29-турида “Реал” ўз майдонида “Алавес” клубини қабул қилади. Учрашув олдидан мехмонлар бош мураббийи Маурисио Пеллегрино ўз фикрларини билдириб ўтди. Унинг сўзларига кўра “Реал” Роналдусиз ҳам кучли жамоа.

“Жорий мавсум “Сантьяго Бернабеу”да ҳали ҳеч бир жамоа ғалаба қозона олмади. Бизни олдинда жуда оғир баҳс кутиб турибди. Аммо биз ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Мухими биз ўйинда концентрацияни йўқотмаслигимиз керак.

Биз учун ушбу ўйинда Роналду майдонга тушадими ёки йўқ бу аҳамятсиз. Албатта, у жамоанинг етакчи футболчиси, бироқ, “Реал” Роналдусиз ҳам кучли эканини бир неча бор исботлай олган”, - дейди Пеллегрино Goal.com нашрига берган интервьюсида.