"Пенальтишунос" дарвозабон "Рома"га ўтиши мумкин

25 июнь, 20:24 230

Испаниянинг “Валенсия” клуби дарвозабони Диего Алвес “Рома” билан музокаралар ўтказмоқда.

Рим клуби бразилиялик кипернинг хизматларига жиддий қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

Хабарларга қараганда, 32 ёшли дарвозабон ўз агентига янги жамоа излаш кераклигини айтган.

Қайд этиш жоиз, Алвес пенальти тўсишга уста дарвозабон саналади. У дарвозаси томон белгиланган пенальтиларнинг 52 % ни бартараф этишга муваффақ бўлган.