Пеп Гвардиола – АПЛнинг февраль ойидаги энг яхши мураббийи

 

“Манчестер Сити” жамоаси устози Пеп Гвардиола АПЛда февраль ойининг энг яхши мураббийи деб топилди.

Испаниялик мутахассис қўли остида “шаҳарликлар” ўтган ойда 3 та ўйиндан 3 тасида зафар қучди. Мазкур ўйинларда “Манчестер Сити” 8 та гол уриб, ўз дарвозасидан 1 та гол олиб чиқди.

Маълумот учун, айни дамда “Манчестер Сити” 56 очко билан тўплар нисбати бўйича “Тоттенхэм”га имкониятни бой берган ҳолда 3-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!