Пеп Гвардиола Англияда унга нима етишмаётганини айтди

17 апрель, 08:38 595

Пеп Гвардиола Англияда унга нима етишмаётганини айтди

 

“Манчестер Сити” жамоаси  бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия чемпионати ҳақида фикр билдириб, унга босим етишмаётганини айтди.

“Англияда менга босим етишмаяпти. Испания ва Германияда катта босим бўларди. У чемпионатларда босим футболчиларга, мураббийларга ва бошқаларга бўлади. Англияда эса нисбатан тинчроқ. Маласан, мухлислар бу ерда тартибли, интизомли. Бу менга ёқади.

Бундан ташқари, клубда мени ҳамиша қўллаб-қувватлашади. Баъзида шундай вазиятлар бўладики, ўйинда ютқазмаслик керак бўлади. Сен босимни ҳис қиласан, агар ютқазсан футболчилар ва сени танқид қилишади”, – деди Гвардиола.

Эслатиб ўтамиз, айни вақтда “Манчестер Сити” АПЛ турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.