Пеп Гвардиола ҳеч қачон “Барселона” бош мураббийи бўлмайди

15 март,2017, 08:50 591

Пеп Гвардиола ҳеч қачон “Барселона” бош мураббийи бўлмайди

 

“Манчестер Сити” жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳеч қачон “Барселона” бош мураббийи бўлмайди. Бу ҳақда испаниялик мутахассиснинг ўзи айтиб ўтди.

“Мен ҳеч қачон “Барселона” бош мураббийи бўлмайман. Менинг у ердаги ишларим якунига етган”, – деди Гвардиола.

Пеп Гвардиола 2008–2012 йиллар давомида каталонияликларга устозлик қилган. Шу вақт мобайнида у клубни 3 карра Испания чемпиони (2008/09, 2009/10, 2010/11), 2 карра Испания Кубоги соҳиби (2008/09, 2009/10, 2010/11), 2 мартадан ЕЧЛ (2008/09, 2011/12) ва клублар ўртасидаги ЖЧ (2009, 2011) ғолибига айлантирган.