Пепе фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

24 июнь, 17:03 437

Пепе фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Пепенинг фаолиятини қаерда давом  эттириши хали нома`лумлигича қолмоқда.

Футболчи “ПСЖ” ва “Интер” каби жамоаларнинг қизиқишига қарамай, Туркиянинг “Бешиктош” клубига ўтиши мумкин. У йилига 5 млн евро маошга эга бўлган икки йиллик шартнома ва эркин агент сифатида келгани учун 2,5 млн евро миқдоридаги бонусга эга бўлишни истамоқда.

“Ха. Ҳозир мен Пепе масаласи бўйича Лиссабонда бўлиб турибман. Унга “Интер” ва “ПСЖ” сингари гранд жамоалар қизиқиш билдирмоқда. Бироқ у “Бешиктош”га ўтишга яқин турибди”, – деб айтиб ўтди турк клуби вакили Ахмет Булут.