Пепе фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин

14 март, 11:05 380

Пепе фаолиятини

Мадриднинг "Реал" клуби ҳимоячиси Пепе фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин. Tuttosport нашрининг маълум қилишича 34 ёшли футболчини Туриннинг "Ювентус" жамоаси ўз сафида кўришни истамоқда.
Айтиш лозимки мавсум сўнггида португалиялик футболчининг "қироллик клуби" билан амалдаги шартномаси ўз якунига етади ва катта эҳтимол билан у эркин агентга айланади. Аввалроқ Пепе фаолиятини Хитой чемпионатида давом эттириши ҳақида хабарлар тарқалган эди.


Маълумот учун, Пепе жорий мавсум 16 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёждириб қўйган.