Пепе фаолиятини давом эттирадиган жамоа номи маълум бўлди

5 июнь, 18:26 747

Пепе фаолиятини давом эттирадиган жамоа номи маълум бўлди

Мадриднинг “Реал” клуби ҳимоячиси Кеплер Лима Пепе фаолиятини Франция чемпионатида давом эттиради дея хабар бермоқда Маrca нашри. Испан нашри 34 ёшли футболчини “ПСЖ” билан келишувга эришганини маълум қилди. Келишув икки йилга мўлжалланган.

Парижликлар сафига Пепе эркин агент мақомида келади. Бироқ расмий хабар хали чиққани йўқ.

Илгарироқ, Пепе фаолиятини Миланнинг “Интер” жамоасида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.